Президент корхоналарни йиллик айланмасига қараб, 1 млрд сўмгача — микро, 10 млрд сўмчага — кичик ҳамда 100 млрд сўмгача бўлганини — ўрта бизнес сифатида тоифаларга ажратиш таклифини илгари сурди. Шундан келиб чиқиб, ишбилармонларга бир қатор имтиёзлар тақдим этилади.
Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан кичик бизнес субъектларига кредитлар ва лизинг шартномалари бўйича фоизларнинг бир қисмини тўлаш учун компенсациялар ҳамда кредитлар бўйича кафолатлар берилади.
Сурхондарё вилоятида кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни рағбатлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан 150 млн доллар маблағ ажратилади. Шунингдек, халқаро молия институтларидан жалб қилинаётган қарз маблағлари ҳисобидан қўшимча 50 млн доллар ҳудудда иссиқхона хўжалигини ривожлантиришга йўналтирилади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг